Yurist / Advokat sifatida ro'yxatdan o'tish¶
Yurist / advokat sifatida muvaffaqiyatli ro'yxatdan o'tish uchun quyidagilar ketma-ketlikda bajarilishi kerak:
-
Saytning yuqori o'ng burchagida joylashgan "Kirish / Ro'yxatdan o'tish" havolani bosing:
-
Shundan so'ng yagona kirish va ro'yxatdan o'tish sahifasi ochiladi. Bu yerda raqamingizni kiriting. Raqam xuddi quyidagi formatda kiritilishi kerak. Raqamni kiritgach, "Davom etish" tugmasini bosing. So'ng tizim ushbu raqam avval saytda ro'yxatdan o'tgan yoki o'tmaganini tekshiradi. Agar avval ro'yxatdan o'tmagan bo'lsangiz "Ro'yxatdan o'tish" sahifasini ochadi. Aksincha bo'lsa (avval ro'yxatdan o'tgan bo'lsangiz) "Kirish" sahifasi ochiladi:
Агар сиз аввал рўйхатдан ўтган бўлсангиз, аммо паролни унутган ёки билмасангиз исталган вақтда "Паролни унутдингизми?" ҳаволасини босиб янги парол ўрнатишингиз мумкин
- Рўйхатдан ўтиш саҳифасида сўралган маълумотларни тўлдиринг.
БУ МУҲИМ!
Рўйхатдан ўтиш ойнасида "Юрист" бўлимини танланг. Жуда кўпчилик адашиб мижоз сифатида рўйхатдан ўтиб қўйишади.
Барча бўлимларни тўлдириб бўлгач, "Давом этиш" тугмасини босинг.
-
Кейинги саҳифада олий юридик маълумотингизни тасдиқлаш учун саволлар сўралади. Уларни тўлдиринг
-
Юқоридаги маълумотларни тўлдириб, "Давом этиш"ни босгандан сўнг телефонингизга тасдиқлаш учун код юқорилади. Ана шу кодни ҳосил бўлган саҳифада киритинг ва яна "Давом этиш" тугмасини босинг.
- Янги парол ўрнатинг. Паролни тўғри киритганингизга ишонч ҳосил қилиш 2 марта киритишингиз керак.
Табриклаймиз, сиз юрист сифатида рўйхатдан ўтишни якунладингиз. Аммо ҳали сизда консулатция бериш, каталогда кўриниш имкониятлари мавжуд эмас. Бунинг учун қўшимча маълумотларни тўлдиришингиз керак.
- Дастлаб "Умумий маълумотлар"ни тўлдиринг. Умумий маълумотлар расм, қисқа маълумотнома, хизмат телефонингиз, ишхонангиз манзили каби малумотларни англатади. Агар юқоридаги қадамларни тўғри бажарган бўлсангиз сайтнинг юқори ўнг бурчагида исмингиз акс этган меню мавжуд, ана шу ердан **"Менинг профилим"**ни танланг.
Сўнг турли бўлимлардан иборат "Менинг профилим" саҳифаси пайдо бўлади.
- Дастлаб "умумий маълумотлар"ни тўлдирамиз, бунинг учун бўлим номининг ўнг томонида жойлашган "Таҳрирлаш" тугмасини босинг.
Сўралган барча маълумотларни тўлдиринг. Қуйидаги 1-рақами белгиланган жойда расмингизни юклайсиз. Барча маълумотлар тўлдирилгач, "Сақлаш" тугмасини босинг.
Фотосуръат қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- суръатда якка ўзингиз бўлишингиз (бошқа одамлар, ҳайвонлар, турли буюмларсиз);
- юзингиз аниқ акс этган бўлиши;
- расмий услубга хослик;
- қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклар таъқиқланади;
- яхши сифатли бўлиши
Намунавий тўлдирилган саҳифа:
- Кейинги қадам Таълим ва адвокатлик лицензияси билан боғлиқ маълумотларни тўлдириш. Yuridik.uz'да юрист сифатида фаолият кўрсатиш учун фақат олий юридик маълумот етарли, аммо адвокатлик учун ҳам олий юридик маълумот ҳам адвокатлик лицензиясининг мавжудлиги талаб қилинади. Таълим ва лицензия маълумотларини тўлдириш учун бўлимнинг "Таҳрирлаш" тугмасини босинг.
Ҳосил бўлган саҳифага диплом ва лицезнияни юклашингиз керак(агар бўлса). Диплом ва лицензия расм ёки пдф шаклида юкланиши мумкин.
БУ МУҲИМ!
Диплом ва лицензия юкланиши жуда муҳим. Ҳар иккала ҳужжат сайт маъмурияти томонидан текширилиб тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар фақатгина маълумотни тасдиқлаш учун фойдаланилади. Бошқа ҳеч қандай мақсадларда фойдаланилмайди.
Барчасини тўлдириб, "сақлаш"ни босгандан сўнг, юкланган диплом ва лицензия олдида соат белгиси кўринади. Бу ҳужжатлар тасдиқлаш учун юборилганини англатади.
Шундан сўнг бошқа бўлимлар: "Хизматлар", "Иш тажрибаси"ни юқоридагиларга қиёсан тўлдиринг. Унутманг, маълумотларингизни қанча батафсил тўлдирсангиз, қидирув тизими ва рейтингда олдингиз рўйхатда кўринасиз.
Барча маълумотларни тўлдирганингиздан сўнг, сайт маъмурияти кўриб чиқиб, ҳисобингизни фаоллаштиради. Ўртача 24 соат ичида маълумотлар кўриб чиқилади. Агар бирор хатолик мавжуд бўлса, сайт ходимларидан бири рўйхатдан ўтган рақамингиз орқали боғланади. Ҳисобингиз тасдиқлангач, барчаси тўғри ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун бирор саволга жавоб беринг.
Ушбу видео лойиҳа ҳақида батафсил тушунтириш берилган: https://youtu.be/KK1KVvd6cX4